Эрон ядровий объектлари Исроилнинг навбатдаги нишонига айланди — АҚШ
Исроил 2025 йилда Эроннинг ядровий объектларига зарба беришни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда «Wall Street Journal» нашри.
Унга кўра, Исроилнинг Эронга зарбалари тўғрисидаги маълумотлар АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден маъмуриятининг якуний ҳисоботидан жой олган. Унда таъкидланишича, Исроилнинг Эрон объектларига зарба бериши АҚШнинг қўлловисиз амалга ошиши қийин. Трамп администрацияси бу ҳаракатларда Исроилни қўллаб қувватлашга яқин турибди.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху мазкур хабарлар юзасидан ҳеч қандай муносабат билдирмаган.
Маълумки, АҚШ президенти Дональд Трамп Нетаньяху билан учрашувидан сўнг, Эронга нисбатан босимни кучайтириш сиёсатини қайта бошлаш тўғрисидаги фармонини имзолаган эди. АҚШнинг бу ҳаракатлари Теҳроннинг ядро қуролини ишлаб чиқаришга тўсқинлик қилиш, дея малакаланган.
Шунингдек, Трамп ОАВда тарқалаётган АҚШ ҳамда Исроил Эронга қарши мисли кўрилмаган уруш очгани тўғрисидаги хабарларга ишонмасликни, бу маълумотлар бўрттириб кўрсатилаётгани тўғрисида айтиб ўтди.
«Мен Эрон билан ядровий масалада келишишни истардим. Улар ядровий қуролга эга бўлмаслиги керак. Эрон билан можарога боришдан кўра, битим тузиш афзалроқ», — дейди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, АҚШ разведкаси Эрон олимлари гуруҳи ядровий қурол яратишнинг тезлаштирилган усули устида ишлаётганини аниқлаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг