Эрон ядровий бомба яратмаган — ХАЭА
Фото: Reuters
Исроил томонидан биринчи марта бомбардимон қилинган пайтда Эрон ядровий бомба яратмаган. Бу ҳақда «La Nacion» газетаси Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) бош директори Рафаэль Гроссига таяниб хабар берди.
«Айни пайтда жавоб «йўқ». Лекин унда кўплаб элементлар бор эди, унга олиб келадиган... Биз хронологик саволларга жуда эҳтиёткорлик билан ёндашишимиз керак. Ироққа қурол ишлатиш учун 45 дақиқа керак деган фожиали баёнот ҳаммамиз эсимизда...», — дея тушунтирди Гросси Эрон ядровий бомба яратяптими ёки йўқми, деган саволга.
Аввалроқ, Рафаэль Гросси Исроилнинг Эрон ядровий иншоотларига берган зарбаларидан кейин радиация сизиб чиқиши хавфи борлигини айтган эди.
Бир кун олдин, ХАЭА Исроилнинг Эроннинг Натанз шаҳридаги ядровий иншоотига берган зарбаларидан сўнг уранни бойитиш бўйича ер ости залларига таъсир изларини аниқлаган. Бундай хулосага агентлик Исроилнинг жума кунги ҳужумларидан сўнг тўпланган юқори аниқликдаги сунъий йўлдош суратлари таҳлили асосида келган. Исфахон ва Фордо ҳисоботларида эса ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг