Эрон ва Аргентина «Жаҳон чемпионати-2026»га муддатидан аввал чиқди. Бу натижага эришган терма жамоалар сони 7 тага етди

2026 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланма олган дастлабки етти жамоа номи маълум бўлди. Халқаро саралаш баҳслари давомида бир қатор учрашувлар якунланди ва Эрон ҳамда Аргентина терма жамоалари мусобақага муддатидан олдин йўлланма олган жамоалар сафига қўшилди.
Маълумки, 25 март куни бўлиб ўтган Эрон — Ўзбекистон учрашуви 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди. Ушбу натижа эвазига Эрон 20 очко тўплаб, Жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. Форслар гуруҳнинг сўнгги 2 ўйинида йирик ҳисобда ютқазганда ҳам 2 ўриндан тушиб кетмайди.
Жанубий Америкадаги саралаш босқичи ҳам қизғин паллага етган. 26 март тонгида Аргентина ва Бразилия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Унда Аргентина термаси 4:1 ҳисобида йирик ғалабага эришиб, Жаҳон чемпионатига йўлланма олган еттинчи жамоага айланди. Аргентина мусобақа мезбонларидан бири бўлмаса-да, саралаш жараёнини муваффақиятли якунлади ва ЖЧ финалида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.
Қайд этиш керакки, 2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Мексика ва Канада мамлакатларида бўлиб ўтади. Мазкур давлатлар мусобақа мезбонлари сифатида тўғридан тўғри финал босқичида иштирок этади.
Шунингдек, Осиё қитъасидан Япония терма жамоаси ҳам ўз йўлланмасини муддатидан олдин таъминлади. Океания минтақасидан эса Янги Каледонияни финалда мағлуб этган Янги Зеландия ЖЧда иштирок этадиган бешинчи жамоа сифатида қайд этилди.
Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган жамоалар рўйхати қуйидагича: 1. АҚШ (мезбон), 2. Мексика (мезбон), 3. Канада (мезбон), 4. Япония (Осиё), 5. Янги Зеландия (Океания), 6. Эрон (Осиё), 7. Аргентина (Жанубий Америка). Бу жамоалар мусобақада иштирок этиши аниқ бўлган илк етти жамоа ҳисобланади.
Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Осиё қитъаси учун 8,5 та йўлланма ажратилган. Саралашда 3 та гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар тўғридан тўғри мусобақага чиқади. Гуруҳларда 3—4-ўринларни олган жамоалар эса плей-офф орқали қолган 2,5 та йўлланма учун ўзаро кураш олиб боради.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси «А» гуруҳида 17 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Ҳамюртларимиз жаҳон чемпионатига чиқиши учун кейинги турда 13 очкога эга Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасига ютқазмаслиги етарли бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг