Эрон АҚШ базасига зарба берди
Эрон Қатарда жойлашган АҚШнинг “Аль-Удейд“ ҳарбий базасига ракеталар билан зарба берди. Бу ҳаракат АҚШ томонидан Эроннинг ядровий объектларига уюштирилган ҳужумларга жавоб сифатида амалга оширилгани маълум қилинди.
Эрон Миллий хавфсизлик бўйича олий кенгашининг маълумотига кўра, зарба давомида ўнлаб ракета учирилган. АҚШга қарашли “The New York Times” нашрининг ёзишича, ҳужумдан олдин Эрон Қатарни эҳтимолий зарба ҳақида олдиндан огоҳлантирган.
Қатар мудофаа кучлари ҳаво ҳужумини муваффақиятли қайтарганини маълум қилди. Шу билан бирга, Қатар Ташқи ишлар вазирлиги Теҳроннинг ҳужумига муносиб жавоб қайтариш ҳуқуқини сақлаб қолишини таъкидлади.
Пентагон ҳамда кейинчалик АҚШ президенти Дональд Трамп берган маълумотга кўра, зарба натижасида америкалик ҳарбийлар орасида жабрланганлар йўқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг