Ерликлар бугун тунда «суперой»га гувоҳ бўлади
Фото: РИА Новости
Бугун, 5 ноябрь куни тунда Ой Ерга энг яқин масофага яқинлашади ва шу билан бирга тўлин ой фазасига тўғри келади. Бу ҳолатда ерликлар «суперой» деб аталадиган табиий гўзалликни гувоҳи бўлади.
«Москов планетарийи» хабарига кўра, тўлин ой фазаси 5 ноябрь куни соат 16:20 да бошланади, Ой эса ўз орбитасидаги энг яқин нуқта — перигейга 6 ноябрь тонгида, соат 01:30 да етади. Шу пайтда Ер билан Ой орасидаги масофа 356 832 километрни ташкил қилади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, «суперой» вақтида Ой одатдагидан каттароқ ва ёрқинроқ кўринади. Навбатдаги шундай астрономик ҳодиса бир ойдан кейин, 5 декабрь куни кузатилиши кутилмоқда. Бироқ бу сафар тўлин ой ва перигей (Ойнинг Ер атрофидаги орбитасида сайёрага энг яқин нуқтаси) орасидаги фарқ 12 соатдан ортиқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг