Енгил саноат корхоналари молиявий қўллаб-қувватланади
Ҳукумат қарори (729-сон, 17.11.2025 й.) билан «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги қошидаги Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан енгил саноат корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, мазкур низом Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан енгил саноат корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартибини белгилайди.
Низомга кўра, Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги томонидан тадбиркорларга молиявий ёрдам қуйидаги харажатларни тўлаб бериш учун кўрсатилади, жумладан:
- халқаро брендларни жалб қилиш харажатларини қоплаб бериш йўналишида:
- халқаро брендларни жалб қилиш, уларнинг эгалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, бу йўналишдаги сорсинг компанияси хизмати харажатлари;
- транспорт харажати – эконом класс учун;
- Ўзбекистон ҳудудида меҳмонхона харажати;
- таржимонлик хизмати.
Мутахассисларни ўқитиш харажатларини қоплаб бериш йўналишида:
- ўқув-тренингларида қатнашиш тўлови;
- транспорт харажати;
- меҳмонхона харажати.
Шунингдек, молиявий ёрдам олиш учун ариза ва белгиланган ҳужжатлар ариза қабул қилинган кундан бошлаб 7 иш куни давомида кўриб чиқилади. Агентлик 1 иш куни давомида қабул қилинган қарор тўғрисида тадбиркорларга хабарнома юборади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг