Энг яхши футболчига 55 килограмм картошка берилди
Кеча, 3 август куни Дания Суперлигасининг 3-тури доирасида «Сённерюск» жамоаси «Норшелланд»га қарши ўйнади ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Баҳс якунида мезбонлар ҳимоячиси Максим Солас ушбу ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Бироқ Соласга берилган мукофот рамзий кубок ёки статуэтка эмас, балки 55 килограмм Даниянинг олий навли картошкаси бўлди.
Маълумот учун, Дания чемпионатини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фирмалар доимо қўллаб-қувватлайди. Аввалроқ Норвегиянинг «Брюне» клуби ўйиннинг энг яхши футболчиларига 4 қути тухум ва қўзичоқ совға қилган эди.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг