"Энг улуғ, энг азиз" танлови ғолиблари тақдирланди
Бугун Ёшлар ишлари агентлигининг анжуманлар залида «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик танловининг республика босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда ҳамкор ташкилотчи давлат идоралари мутасаддилари, журналистлар, шоир ва ёзувчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Табдир аввалида сўзга чиққан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Х. Салимов иштирокчиларни давлатимиз мустақиллигининг 32 йиллик байрами билан қутлади ҳамда мамлакатимизда самарали ижод қилаётган журналистларни моддий-маънавий жиҳатдан рағбатлантиришда ушбу кўрик-танловнинг аҳамияти ҳақида тўхталди.
Таъкидланишича, жорий йилда “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” деган бош ғоя асосида ўтказилган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танлови республика босқичига 7 та номинация бўйича 345 нафар: журналистлар, ёзувчи-шоирлар, кино санъати, тасвирий санъат, фото асарлар ва дизайн ишлари бўйича ижодкорлардан бир минг етти юзга яқин ижодий ишлар тақдим этилган.
Қайд этилишича, бу йилги танловда ижодий ишлар беш баллик тизимда мавзунинг долзарблиги, таҳлили, асарнинг бадиийлиги, мустақиллик ғоясининг ифодаси, талқиннинг ўзига хослиги каби мезонлар асосида баҳоланган.
Шунингдек, ғолибларни аниқлашда танқидий-таҳлилий руҳдаги материалларга алоҳида эътибор қаратилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг