Энг кучлилар бир майдонда жамланди
Фото: «Халқ сўзи»
Андижон шаҳри навбатдаги йирик спорт мусобақасига мезбонлик қилди. Бу ерда ММА бўйича халқаро беллашув бўлиб ўтди. Қозоғистон, Қирғизистон Тожикистон, Украина каби ўнлаб давлатлардан ташриф буюрган профессионал спортчиларнинг бу галги учрашуви одил ҳакамлар томонидан муносиб баҳоланди.
Мусобақада республикамиз вакиллари ҳам фаол иштирок этдилар. Жумладан, 100 килограмм вазн тоифасида Қ. Ғаниев рақибини 1 раунднинг 35-сониясида техник нокаутга учратган бўлса, 77,1 килограмм вазн тоифасидаги жангда М. Мамажонов рақибидан устунлик қилди. Шоҳасан Мирзаматов бразилиялик Тхиаго Оливерани мағлубиятга учратиб, мамлакатимиз спортчилари шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Мусобақа якунида Ўзбекистон ММА ассоциацияси томонидан республикамизда спортнинг жанговар турини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссалари учун бир гуруҳ спортчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг