Энергетика вазирлигида Матбуот штаби ташкил қилинди
Фото: Энергетика вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг буйруғи билан куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга тезкор ахборот етказиш мақсадида «Матбуот штаби» ташкил этилди.
Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур штаб таркибига Ёқилғи-энергетика комплекси ташкилотлари матбуот котиблари киритилган.
Амалиёт шуни кўрсатадики, куз-қиш мавсумида ҳаво ҳароратининг кескин совиши билан боғлиқ равишда электр энергияси ва табиий газ истеъмоли кескин ошиши муносабати билан ушбу масалалар бўйича мурожаатлар сони сезиларли даражада ортиб бормоқда.
Шу муносабат билан, ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари, шунингдек, электр энергияси, нефть маҳсулотлари, табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажмлари, кузатилаётган носозликларнинг сабаблари ва уларни бартараф этиш тўғрисида ўз вақтида маълумот бериш муҳим аҳамиятга эга. «Матбуот штаби» ана шу мақсадларга хизмат қилади.
Ёқилғи-энергетика соҳасига оид барча қизиқтирган савол ва мурожаатларни press@minenegry.uz электрон манзилига юбориш мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг