Энергетика вазирлигида «Huawei» компанияси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Фото: «Халқ сўзи»
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида вазир Жўрабек Мирзамаҳмудов ва «Huawei Digital Power» компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти жаноб Яо Сзин ўртасида жорий йилнинг февраль ойида Хитойнинг Шенжен шаҳрида жойлашган «Huawei» бош қароргоҳига ташриф чоғида эришилган келишувлар ва яшил энергетикани ривожлантириш бўйича келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда томонлар уй хўжаликлари, давлат идоралари ва ижтимоий соҳа объектларидан тортиб йирик қуёш фотоэлектр станцияларигача бўлган ҳажмлардаги қуёш тизимлари учун рақамли технологияларни жорий этиш орқали Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергетика соҳасини янада ривожлантириш масалаларига тўхталиб ўтдилар.
Ўзбекистонда қуёш қурилмалари учун инверторлар ва электромобиллар учун зарядловчи қурилмалар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятларини кўриб чиқиш, қуёш энергияси бўйича ечимларни амалиётга татбиқ этишда муваффақият қозонган бошқа мамлакатларнинг қайта тикланувчи энергия масалалари бўйича вакиллари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва бу борада кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Жаноб Яо Сзин Ўзбекистоннинг яшил ривожланиш стратегияси доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади ва бу борадаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини билдирди: «Мамлакат раҳбарияти жамиятни тоза ва арзон энергия билан таъминлаш ва келажакда углерод нейтраллигига эришиш учун қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш орқали энергетика тизимининг салоҳиятини жадаллик билан ривожлантириш режаларини белгилаб берди. Ўзбекистон аллақачон бу борадаги режаларни амалга оширишга улгурди. «Яшил стратегия» доирасида қуёш фотоэлектр станцияларини ишга тушириш бўйича қатор йирик лойиҳалар иккинчи йилдирки яхши натижаларни кўрсатмоқда», – деди Яо Сзин.
Музокаралар чоғида энергетика вазири Хитойдаги «Huawei» компаниянинг кўргазма зали ва инверторлар ҳамда аккумуляторлар ишлаб чиқариш қувватлари билан батафсил танишганини алоҳида таъкидлади.
Маълумот учун: «Huawei Digital Power» тоза энергия ишлаб чиқариш, транспортни электрлаштириш ва яшил АКТ инфратузилмаси каби соҳаларга эътибор қаратади. 2022 йил охирига келиб «Huawei» ўз мижозларига 695,1 миллиард кВт⋅соатдан ортиқ яшил энергия ишлаб чиқаришга ва энергия сарфини 19,5 миллиард кВт⋅соатга камайтиришга ёрдам берди, бу деярли 340 миллион тонна CO2 зарарли газлар чиқишининг олдини олишга тенг демакдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Наманган Халқаро фестиваль меҳмонларини 30 миллион туп гул ва чечаклар билан кутиб олади
- Хитой-Марказий Осиё саммити: Сиан меҳмонларни кутиб олишга тайёр
- 1 июндан бошлаб «20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури амалга оширилади
- Президент бокс финалини томоша қилди – Фоторепортаж
- Сиан шаҳрида Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми бўлиб ўтди
- «Марказий Осиё - Хитой» саммити иштирокчиларини тантанали кутиб олиш маросимидан фотожамланма
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг