Эндиликда онлайн қимор ўйинларини ўйнаш учун лицензия берилади

Қимор ўйинларига қарамликнинг олдини олиш учун унда сарфлаш мумкин бўлган пул лимити ҳам қўйилмоқда.
Бу борада Ҳукуматнинг “Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги президент фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан ставкалар ва ўйинларнинг ягона давлат регистри юритилади. Унда ўйинчилар, чекловлар, шунингдек, ўйинларда сарфлаш мумкин бўлган маблағлар бўйича лимитлар ҳамда молиявий транзаксиялар юритилади.
Қуйидагилар бошқаришни асосий мақсади этиб белгиланди:
Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳасида пул айланмалари устидан назорат ҳамда консолидациялашган ҳисобни таъминлаш;
Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотерея ва букмекерлик ташкилотчиси билан манфаатлар тўқнашуви ҳолатларида ўйинчининг манфаатларини ҳимоя қилиш;
Ўйин қарамлигига қарши курашиш ва унинг олдини олиш.
Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга ошириш учун 5 йил муддатга намунавий лицензия берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг