Энди тиббиёт тизими раҳбарлари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳисобот беради

20:20 25 Апрель 2022 Жамият
740 0

Президентнинг тегишли қарорига кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб тиббиёт тизими раҳбарларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳисобот бериш тартиби жорий қилинади.

Эндиликда:

— туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси, оилавий поликлиникалар ҳамда оилавий шифокор пунктлари мудирлари маҳалла фуқаролар йиғинларида,

— туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида,

— вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари халқ депутатлари вилоят Кенгашларида ҳисобот беради.

Шунингдек, 2022 йил 1 октябрга қадар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидаги тиббий жиҳозлар хатловдан ўтказилади.

Жумладан, носоз тиббий жиҳозларни аниқлаб, уларни соз ҳолатга келтириш ёки янгисига алмаштириш учун зарур маблағлар ҳисоб-китоб қилинади.

2022 йилда тиббий жиҳозлар ҳисобини ва назоратини юритиш бўйича электрон платформа Сирдарё вилоятида тажриба тариқасида, кейинчалик 2023 йилдан бошқа ҳудудларда босқичма-босқич жорий этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?