Энди навбат паралимпиадачиларга: 65 нафар спортчи билан 113 та лицензия бўйича «Париж-2024»да кураш олиб боради

12:39 13 Август 2024 Спорт
233 0

Бугун Олимпия шон-шуҳрати музейида мамлакатимиз спорт делегациясини «Париж-2024» XVII ёзги Паралимпиада ўйинларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бош Вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.

Қайд этиш керакки, бу галги Паралимпиада ўйинларига тайёргарлик цикли аввалгиларига қараганда анча фарқли бўлган ва Ўзбекистон делегациясидан катта натижалар кутилмоқда.

Расмий кузатиш маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов сўзга чиқиб, спортчиларимизга омад тилаган.

Шунингдек, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шахсан қўллаб-қувватлаши ва Паралимпиада ҳаракатига қаратилган эътибори барча ташкилий ва тайёргарлик жараёнлари самарали ўтишига ҳисса қўшган дейиш мумкин.

Маълум қилинишича, Пара атлетларимиз ёзги Паралимпиада ўйинларига 65 нафар спортчи билан 113 та лицензияни қўлга киритишга муваффақ бўлган.

Бу юртдошларимизнинг Паралимпиада ўйинларида иштирок этиш бўйича лицензиялар ва мусобақа иштирокчилари сони бўйича мутлақ рекорд кўрсаткичидир. Спортчиларимиз Паралимпия ўйинларида пара енгил атлетика, дзюдо, сузиш, пауэрлифтинг, каноэ, академик эшкак эшиш, таэквондо, ўқ отиш ва велоспорт бўйича иштирок этади.

Аввалроқ, Париж-2024 қаҳрамонлари Президент совғаларини қабул қилиб олишганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер