Энди Хоразмдаги «заправка»да даҳшатли ёнғин юз берди
Видеодан кадр
Хоразм вилояти Урганч шаҳрида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида йирик ёнғин юз берди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд қилинишича, бугун, 8 август соат 19:47 да Урганч шаҳар Жаннатмакон кўчасида жойлашган АЁҚШ ҳудудида ёқилғи ташувчи автосистернадан ёқилғи сақлаш резервуарга бензин ёқилғисини тўкиш вақтида ёнғин келиб чиққан.
ФВБга келиб тушган хабарга бўйича 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 19:50 да воқеа жойига етиб бориб, соат 19:56 да ёнғинни қуршаб олган ва 20:06 да бартараф қилган. Ҳодиса оқибатида мобилцистернадаги 3 тонна бензин ёқилғиси ёниб кетган.
ФВВга кўра, ёнғин туфайли тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган. Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан уч кун аввал, 5 август куни Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида ҳам «заправка» портлаб кетганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг