Энди илмий ишни «ChatGPT» ёзиб бера оладими? «OpenAI» «Pro» хизматини ишга туширди

«OpenAI» ўзининг янги «ChatGPT Pro» хизматини оммага тақдим этди. Ушбу хизматнинг ойлик ҳаққи 200 АҚШ долларни ташкил этади. Хизмат муҳандислик ва тадқиқот соҳаларида фойдаланиш учун мўлжалланган. «ChatGPT Pro» «OpenAI»нинг бошқа хизматлари – «ChatGPT Plus», «Team» ва «Enterprice» пакетларига қўшимча сифатида тақдим этилади. Бу ҳақда компания сайтида хабар қолдирилган.
Янги «ChatGPT Pro» хизмати «OpenAI»нинг энг илғор моделларига, жумладан, о1, о1-mini, GPT-4о ва «Advanced Voice» технологияларига чексиз киришни таъминлайди. Бундан ташқари, хизмат «о1 pro» режимини таклиф этади. Бу режим мураккаброқ масалаларни ҳал қилиш учун кўпроқ ҳисоблаш қувватидан фойдаланади. «OpenAI» маълумотларига кўра, ушбу модел илмий, математик ва дастурлаш соҳаларида юқори аниқликда амаллар бажаради. Бу эса тадқиқотчи олимлар учун илмий иш ёзишда ёрдамчи бўлиши мумкин.
«ChatGPT Pro» тадқиқотчилар ва муҳандислар учун кунлик фаолиятни сезиларли даражада самарали қилади. Айниқса, дата фанлари, дастурлаш ва ҳуқуқий масалалар таҳлилида «о1 про» режими аниқ ва тўлиқ жавоблар беришда етакчилик қилади. Шунингдек, ушбу режим қатъий тестлардан ўтган ва саволларга тўрт марта тўғри жавоб бериш («4/4 аниқлик») билан баҳоланади.
«OpenAI» «ChatGPT Pro» учун махсус грантлар дастурини ҳам ишга туширди. Ҳозирча дастлабки 10 та грант АҚШнинг етакчи илмий тадқиқот муассасаларида ишлайдиган олимларга берилади. Ушбу грант олувчилар орасида камёб касалликларни ўрганадиган генетик тадқиқотчилар, қариш ва деменсияни ўрганаётган мутахассислар ҳам бор.
«ChatGPT Pro» фойдаланувчиларига кўп ҳисоблаш қувватини талаб қиладиган мураккаб вазифаларни бажариш имконини беради. Ушбу хизмат жараён давомида фойдаланувчилар учун жавоблар яратишда билдиришномалар ва кўрсаткич панели орқали қулайлик яратади. Бу эса узоқ вақтни талаб қиладиган мураккаб масалаларда ишлашни янада осонлаштиради.
«OpenAI» келгусида «ChatGPT Pro» хизматига янги функсиялар қўшишни режалаштирмоқда. Улар орасида юқори ҳисоблаш имкониятларини талаб қиладиган вазифалар учун кенгайтирилган имкониятлар киритилиши кутиляпти. Шу билан бирга, бошқа хизматларда ҳам янги функсияларни тақдим этиш давом эттирилади.
«ChatGPT Pro» хизмати сунъий интеллект имкониятларини тадқиқот ва муҳандислик соҳаларида самарали қўллаш орқали инсониятга фойда келтиришга қаратилган. «OpenAI»нинг бу қадами технология ривожини тезлаштириш ва мураккаб муаммоларни ҳал қилишда янги имкониятлар яратиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг