Энди «ChatGPT» барча суҳбатларни эслаб қолади
«OpenAI» компанияси ўзининг «ChatGPT» чат-боти учун янгиланиш тақдим этди. Бу ҳақда компаниянинг «Х» саҳифасида маълум қилинган.
Унга кўра, эндиликда чат-бот фойдаланувчи билан бўлган барча аввалги суҳбатлар тарихини эслаб қолади ва шу асосда аниқроқ жавоблар беради. Бу функция матн ёзиш, тавсиялар ёки таълим жараёнларида жуда қўл келади.
Тизим янги функция орқали инсоннинг қизиқишларини таҳлил қилиб, шахсийлаштирилган жавоблар тақдим эта олади. Бу имконият 2025 йил 10 апрелдан бошлаб «Plus» ва «Pro» обуначилари учун амал қилишни бошлаган.
Таъкидлаш жоиз, ҳозирча бу янгиланишдан Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Швейцария, Норвегия, Исландия ва Лихтенштейнда яшовчилар фойдалана олмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг