Электрон хизмат кўрсатувчи компаниялар Ўзбекистонга қанча солиқ тўлаган?
2024 йилда Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 63 та хорижий компания жами 115,8 миллиард сўм солиқ тўлади. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 1,5 баробарга кўп.
Солиқларнинг 99,9 фоизи онлайн хизмат тақдим этувчи йирик 10 та хорижий компаниянинг ҳиссасига тўғри келади. Булардан энг кўп тўлов амалга оширганлар «Meta» (41,7 млрд), «Google» (29 млрд) ва «Apple» (27,3 млрд) бўлиб қолмоқда.
Улардан кейинги ўринлар қуйида келтирилган:
«Amazon» – 4,1 миллиард сўм;
«Booking.com» – 3,6 миллиард сўм;
«Netflix» – 1,4 миллиард сўм;
«Zoom» – 1,4 миллиард сўм;
«Аccа» – 1,2 миллиард сўм;
«Xsolla» – 966,7 миллион сўм.
Эътиборлиси шунда-ки, мамлакатда блокланганига қамай, «TikTok» ҳам 903 миллион сўм солиқ тўловини амалга оширди. У 2021 йилнинг июль ойида «Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги қонунни бузган деб топилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг