Электрон имзони қандай олса бўлади?
ДХА ахборот хизмати маълум қилишича, ҳукумат қарори билан тасдиқланган Маъмурий регламентга кўра ЭРИни Давлат хизматлари марказлари (ўзи келган ҳолда), my.gov.uz портали ҳамда e-imzo.uz расмий веб-сайти орқали олиш мумкин.
1. Давлат хизматлари марказлари орқали олганда ходимга фақатгина паспортни ўзини тақдим этиш кифоя. Мутахассисимиз тизим орқали СТИР (яъни, «ИНН») рақамини текшириб олиб электрон имзо калитини шакллантириб беради. Электрон имзо Сизга тақдим этилиши учун ДХМга «флешка» билан келиш лозим.
2. Электрон рақамли имзони, шунингдек ДХМга бормасдан масофадан туриб олиш мумкин. Бунинг учун, юқорида айтилганидек, истакка кўра иккита веб-сайтдан фойдаланиш мумкин — my.gov.uz ҳамда e-imzo.uz. Иккала ресурсда ҳам давлат хизматини олиш бўйича йўриқнома, ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур йўриқномада барча босқичлар аниқ кўрсатилган.
Аризаларни ким тасдиқлайди?
Электрон рақамли имзо бериш тизим Давлат солиқ қўмитасига тегишли бўлиб, ушбу ташкилот ваколатли орган ҳисобланади.
Бироқ, аризаларни кўриб чиқиш муддатини тезлаштириш мақсадида my.gov.uz ва e-imzo.uz орқали ЭРИ сертификатини олиш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш ваколати ДХМларга ҳам берилган.
ДХМлар томонидан ЭРИ олиш учун онлайн тарзда расмийлаштирилган аризалар 1 иш куни мобайнида кўриб чиқилади ва барча маълумотлар тўғри бўлган тақдирда, электрон рақамли имзо сертификати яратилади.
Аризалар нега рад этилмоқда?
Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари мониторинги натижасида қуйидаги сабаблар аниқланди:
– селфи усулида олинган фотосурат нусхаси сифатининг пастлиги сабабли паспорт (ID карта) серия рақами ва ЖШ ШИР кўринмаганлиги;
– селфи усулида олинган фотосурат умуман илова қилинмаганлиги;
– паспорт нусхасининг алоҳида илова қилинмаганлиги;
– иккала қисмда ҳам бир хил файл бириктирилганлиги;
– белгиланган тўловлар амалга оширилмаганлиги.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг