Электрлаштирилган темир йўл қурилиши қизғин
Тошкент вилояти Паркент туманида транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш ва туризм салоҳиятини ошириш мақсадида Байтқўрғон — Паркент йўналишида электрлаштирилган темир йўл линияси қурилиши олиб борилмоқда.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълумотларига кўра, мазкур темир йўл линиясининг умумий узунлиги — 23,8 километр. Лойиҳа доирасида биттадан ажратиш пункти ва тунель кўринишидаги йўл ўтказгич, учта кўприк, 65 та сув ўтказиш иншооти, шунингдек, саккизта автомобиль ҳамда темир йўл кесишмаси қурилиши режалаштирилган.
Вилоят ҳокимлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик доирасида объектни мустаҳкам ҳамда сифатли фойдаланишга топширишга алоҳида эътибор қаратилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг