Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда
Фото: Прокуратура Департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, «T.T.» МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар Сирдарё тумани «Тараққиёт» МФЙдаги ушбу МЧЖга қарашли қум-шағал қазиб олиш карьерига уланган трансформаторнинг электрон ҳисоблаш приборига ташқи таъсир кўрсатиб, 1,1 млн кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, «S.b.» МЧЖ раҳбари Б.Ю. МЧЖ ер майдонини суғориш учун умумий фойдаланишдаги электр тармоғига сув насосини ўзбошимчалик билан улаб, 578,1 минг кВт/с электр электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига жами 785,1 млн сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг