Элдор Шомуродов «Рома»ни тарк этиши мумкин. Унинг кейинги клуби Месси ўйнаётган чемпионатда
Айни пайтда «Рома» ҳужумчиси ҳисобланган Элдор Шомуродов МЛС жамоасига, «Атланта Юнайтед» клубига ўтиш борасида янгиликлар пайдо бўлди. Бу ҳақда машҳур футбол инсайдри Фабритсио Романо ўз «Х» постида маълум қилган.
Ўзбекистонлик ҳужумчи «Рома»нинг трансферлар рўйхатидан жой олган. Маълум бўлишича, «бўрилар» мураббийи Даниел Де Росси Элдорни янги жамоадаги ўрнини белгилаб бермаган. Катта эҳтимол билан у пойтахт клубининг узоқ муддатли режаларидан четда қолган.
Фабритсио Романо хабарига кўра, «Атланта Юнайтед» Шомуродовни сотиб олиш ниятида «Рома»га мурожаат қилган. Ҳужумчининг «бўрилар» билан яна икки йиллик шартномаси бор.
Келишув тез орада амалга ошиши мумкин. Элдорнинг ўзи ҳам янги чемпионатда тўп суришга қарши эмас. Терма жамоамиз сардорининг ўйин амалиётига эга бўладиган клубга ўтиши эса, албатта, муҳим воқеадир.
Қайд этиш керакки, МЛС да ҳозирда Аргентина сардори Лионел Месси тўп суради. Мессининг «Интер Маями» клуби чемпионатда 1-ўринда кетаётган бўлса, «Атланта Юнайтед» 9-ўринда бормоқда.
Шомуродовга МЛС клубидан ташқари Туркия, Россия ва Италиянинг ўзида ҳам катта қизиқишлар мавжуд. Шундай экан, терма жамоамиз сардори муносиб қарорни қабул қилади, деб умид қиламиз.
Аввалроқ, «Барселона» ўртоқлик кубогида «Монако»га 0:3 ҳисобида ютқазганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг