“Элбекнинг ғурури” – Паралимпия ўйинлари совриндори ҳақидаги ҳужжатли фильм

15:22 17 Февраль 2023 Маданият
573 0

Кинематография агентлиги, Бутунроссия давлат кинематография институти (БДКИ)нинг Тошкент филиали ҳамда “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар студияси” ДУК билан ҳамкорликда “Матонат мактаби” лойиҳаси бўйича бир қатор фильмлар суратга олинган.

Мазкур туркумдаги фильмлар доирасида ишлаб чиқарлган картиналардан бири “Элбекнинг ғурури” ҳужжатли фильмидир. Унда Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида пара енгил атлетиканинг F12 классида ядро улоқтириш бўйича эркаклар ўртасида финал беллашувида бронза медалига сазовор бўлган Элбек Султонов ҳақида ҳикоя қилинади. Элбек Султонов беллашувда 15,94 метр натижани қайд этган ва кўплаб спорт ихлосмандларининг эътирофига сазовор бўлган эди.

Фильм сценарий муаллифлари Муяссар Мақсудова ва Дониёр Аббoсов, режиссёр Муяссар Мақсудова, оператор Сейран Ковалов, монтаж устаси Дониёр Аббосов, картина директори Полина Ермакова, бадиий раҳбар Баҳодир Одилов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер