Экстернат тартибида давлат аттестациясида иштирок этиш учун аризалар қачондан қабул қилиниши айтилди

17:31 21 Январь 2026 Жамият
306 0

Экстернат тартибида якуний давлат аттестациясида иштирок этиш учун аризалар жорий йилнинг 1 февралидан қабул қилинади. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали маълумот берди.

Унда айтилишича, 2025-2026-ўқув йилида экстернат тартибида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган мактаблар белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган Регламент га мувофиқ, экстернат тартибида якуний давлат аттестациясида иштирок этиш учун аризалар:

  • жорий йилнинг 1 февралидан 1 апрелига қадар (шу куни ҳам) Ягона интерактив давлат хизматлари портали «my.gov.uz» орқали қабул қилинади.
  • 9-синф учун — тегишли йилда 17 ёшга тўладиган;
  • 11-синф учун — 19 ёшга тўладиган ва ундан катта ёшдаги мажбурий умумий ўрта таълимга жалб қилинмаган фуқаролар ариза беришлари мумкин.

Ариза бериш учун мактаб ёки вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига бориш шарт эмас. Мазкур давлат хизмати бепул амалга оширилади.

Маълумот учун, фуқаролар ҳозирда доимий (ёки вақтинчалик) яшаётган ҳудуддаги экстернат мактабга онлайн ариза юборишлари мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер