Экспортга кўмаклашувчи 6 та логистика маркази ишга тушди
Сурхондарёда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспортига кўмаклашувчи 6 та логистика маркази ишга туширилди. Ушбу логистика марказларида барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифати, яроқлилик муддати аввало замонавий талаблар асосида фитоназорат текширувидан ўтказилади.
Музработ туманида ташкил этилган экспортга кўмаклашувчи шундай логистика марказида дастлабки 10 минг тонна эртаки пиёз экспортга тайёрланмоқда.
— Илгари етиштирган маҳсулотларимизни Сирдарё вилоятидан экспортга чиқарардик, бу эса бизга катта қийинчилик туғдириши билан бирга ортиқча харажатни ҳам талаб қиларди, — дейди тадбиркор Олим Хуррамов. — Энди туманимизнинг ўзидан маҳсулотларни экспортга йўналтирамиз. Божхона, транспорт, карантин ва бошқа зарур хизматлар шу ернинг ўзида ташкил этилган.
Маълумот ўрнида: Сурхондарё вилоятида 2023 йилда 276 та экспортёр корхона томонидан 28 та давлатга 143 турдаги 233 миллион 700 минг АҚШ долларига тенг саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилган. Жорий йилда эса 230 миллион АҚШ долларлик саноат, 270 миллион АҚШ долларига тенг мева ва сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорга чиқариш режалаштирилган.
Фарҳод ЭСОНОВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иродани қандай мустаҳкамлаш мумкин?
- “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё ёш етакчилар конференцияси: Барқарор сув ҳаракати парадигмасини ўзгартириш” мавзусида Тошкент шаҳрида ўтказилади
- ТДСИ Туркиянинг нуфузли университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди
- Энг кўп баҳсларга сабаб бўлган «Олтин тўп» Родрига насиб қилди
- Ўзбекистон қонунчилигида 1 ноябрдан нималар ўзгаради?
- Фарғонада фуқаро сув таъминоти ходимини уриб жағини синдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг