Эксперт: Тошкент конференцияси Афғонистондаги вазиятга таъсир қила олиши мумкин бўлган давлат ва тузилмаларни бир жойга тўплай олгани билан муҳимдир
Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуидаги Тошкент конференцияси дунё масс-медиа майдонида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Нью-Делида жойлашган Сиёсий тадқиқотлар маркази директори Удай Бхаскар Ҳиндистоннинг марказий газетаси — “Hindustan Times”да мазкур масалани қаламга олди.
У ўз мақоласида агар дунё ҳамжамияти Афғонистонга нисбатан саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштирмас ҳамда урушаётган томонларни тинч музокараларга чорлаш учун уларга босимни кучайтирмас экан, афғон муаммосининг ҳал қилиниши яна узоқ йилларга чўзилиб кетиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради. Тошкентдаги конференция, мутахассиснинг фикрича, Афғонистондаги вазиятга таъсир қила олиши мумкин бўлган деярли барча давлат ва тузилмаларни бир жойга тўплай олгани билан ҳам муҳимдир.
Экспертнинг қайд этишича, бугун мамлакатда юзага келган оғир вазият ҳамда турли таҳдидларнинг ортиб бориши фаол чора-тадбирларни амалга оширишни талаб қилади. “Шу маънода, бўлиб ўтган анжуман, — деб ёзади Удай Бхаскар, — мулоқотни бошлаш ҳақидаги таклифни “расмийлаштириш” ва келажакда бевосита музокаралар жараёнини бошлашга хизмат қиладиган механизм сифатида баҳоланмоқда”. Мутахассис Ўзбекистон ташаббуси ҳамкорлар томонидан конструктив қўллаб-қувватланишига умид билдиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг