Екатерина Фетисова “Irina Cup 2022” мусобақасида олтин медални қўлга киритди
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Айни кунларда Польшада бадиий гимнастика бўйича “Irina Cup 2022” турнири ўтказилмоқда. Қувонарлиси, унда иштирок этаётган ҳамюртларимиз шоҳсупага кўтарилишди.
Токио — 2020 қатнашчиси Екатерина Фетисова кўпкураш дастурида 122,90 балл жамғариб олтин медалга сазовор бўлди. 120,50 очко тўплаган бошқа бир ёш вакиламиз Ёсмина Раҳимова иккинчи ўринни банд этган бўлса, озарбайжонлик Илона Зейналова (116,55) кучли учликни якунлаб берди.
Мусобақа давом этади. Бугун спортчилар алоҳида снарядлар дастурида ҳам ғолиблик учун кураш олиб борадилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг