ЕИ Россия билан газ етказиб бериш бўйича тузилган барча шартномаларни бекор қилмоқчи

13:20 15 Апрель 2025 Дунё
110 0

Иллюстратив фото

Европа Иттифоқи (ЕИ) Россия билан газ шартномаларини жарима тўламасдан бекор қилиш йўлларини қидирмоқда, деб ёзди «Financial Times» газетаси ўз манбаларга таяниб.

«Брюссел Европа компанияларига Москвага катта жарималар тўламасдан, Россия газини етказиб бериш бўйича узоқ муддатли шартномаларни бузишга имкон берадиган қонуний вариантларни ўрганмоқда», — дейилади нашрда.

Газетанинг қайд этишича, бу масала Россия энергетика ресурсларидан воз кечиш бўйича йўл харитасининг бир қисми сифатида кўриб чиқилмоқда.

Ушбу йўл харитаси устидаги ишлар ҳақида шу йилнинг январь ойида Европа Комиссияси вакили Анна-Каиса Итконен томонидан маълум қилинди.

Унинг сўзларига кўра, энергетика бўйича Европа комиссари ҳужжатни ўтган йилнинг 1 декабридан бошлаб жорий йилнинг март ойининг биринчи ярмида тақдим қилиши керак эди. Бир кун олдин «Bloomberg» режа 6 май куни эълон қилиниши ҳақида хабар берган эди.

Москва Европа давлатлари Россия углеводородларини рад этиб, жиддий хатога йўл қўйганини ва шу тариқа янги қарамликка тушиб қолганини бир неча бор таъкидлаган. Энди улар Россия нефть ва газини воситачилар орқали, юқори нархларда сотиб олишади.

Россия президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, унинг мамлакати Европага газ етказиб беришдан бош тортмайди ва уни олишнинг бир қанча йўллари мавжуд.

Украинада махсус операция бошланганидан сўнг Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкцияларни кучайтирди. Путиннинг айтишича, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади миллионлаб одамларнинг ҳаётини ёмонлаштиришдир. Шунга қарамай, Россия бу босимга дош бермоқда ва Ғарбнинг ўзида киритилган чекловлар самарасиз эканлиги ҳақида бир неча бор фикрлар билдирилган. Шу билан бирга, чекловларга қўшилган давлатларда Россияга қарши санкциялар сиёсати муваффақиятсизликка учраганини тан олишга жасорат етишмаяпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?