Эҳтиёт бўлинг: сифатсиз бензин сотган АЁҚШлар аниқланди

Ўзбекистонда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШ) сотилаётган автобензин сифатини назорат қилиш бўйича Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда махсус тадбир ўтказилди. Назорат давомида республика ҳудудларидаги қатор АЁҚШларда сотилаётган автобензинлардан намуналар олиб, уларнинг давлат стандарти талабларига мувофиқлиги лаборатория шароитида текширилди.
Текширув натижаларига кўра, Тошкент вилоятида фаолият юритувчи «Black Gold Energy» МЧЖ (AI-92 ҳамда AI-95 маркали бензинлар) ва «Safomax Oil» МЧЖ (AI-92 маркали бензин) шохобчаларидаги ёнилғи намунаси сифат талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Самарқанд вилоятида эса Жомбой туманида жойлашган «Happy Oil» МЧЖга қарашли АЁҚШда сотилаётган AI-95 маркали автобензин сифатсиз экани Тошкент марказий назорат-кимё лабораторияси хулосаси билан тасдиқланди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилганлиги сабаб, Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан 3 та хўжалик юритувчи субъектга нисбатан иш қўзғатилди. Ушбу субъектларга умумий ҳисобда 22 миллион сўмга яқин пул маблағларини истеъмолчиларга қайтариш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Қўмита томонидан ушбу каби назорат тадбирлари келгусида ҳам давом эттирилиши ва бозорда фақат сифатли ёнилғи маҳсулотларининг сотилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда хавфсиз ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш давлат сиёсатида устувор йўналишлардан бири ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг