Эҳ, тиниб-тинчимас отахонлар — фарғоналик бир гуруҳ нуронийлар велосипедда Самарқандга йўл олишди
Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида велоспорт жуда ҳам ривожланган бўлиб, бу борада туманда ўзига хос тажриба мактаби яратилган.
Айни кунларда Карим Ҳакимов туманда велоспорт анъаналарини изчил давом эттириш учун бир гуруҳ спорт фахрийлари билан биргаликда эзгу ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Шу йилнинг 30 март — 9 апрель кунлари веломарафон уюштиришни мақсад қилган Қўштепа туманида яшовчи 30 нафарга яқин нуроний ёшдаги отахонлар велосипедда мамлакатимиз бўйлаб саёҳатга чиқишди. Улар Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларидан ўтиб, тарихий Самарқанд шаҳрига етиб боришни режалаштиришган.
Веломарафон иштирокчилари орасида 79 ёшли Мамат Каримов, 78 ёшли Мелиқўзи Назиралиевлар ҳам бор. Фахрий спортчилар қаторида Муҳаммадюсуф Охунов ва Зокирали Латипов сингари янги авлод вакиллари ҳам сафарга чиққани туманда ушбу спорт тури изчил давом этишидан далолат беради.
— Қарийб ярим асрдан буён велоспорт билан шуғулланаман, — дейди 73 ёшли Каримжон Ҳакимов. — Қўштепада мазкур спорт тури бўйича эришилган натижалар жуда ҳам қувонарлидир. Ишонамизки, келажакда юртимиз ёшларида орасида халқаро миқёсда улкан натижаларга эришадиган веломарафончилар етишиб чиқади.
Бу сафардан кўзланган мақсад мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, ҳамюртларимизни спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга қизиқтиришга қаратилган.
Б. Мадиёров,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг