Дзюдонинг энг оғир вазн тоифасидаги спортчимиз Алишер Юсупов чорак финалга чиқди

14:37 02 Август 2024 Спорт
338 0

Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алишер Юсупов «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини бошлаб олди.

Мазкур спорт туридаги энг оғиз вазн тоифаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Юсупов ҳамюртларимизнинг дзюдочиларининг сўнггиси ҳисобланади. Алишер иккита ваза-ари эвазига словакиялик Мариус Физелни мағлуб этиб, чиройли ғалабаси билан чорак финал иштирокчилари қаторидан жой олди.

Энди Юсупов ярим финал йўлланмаси учун тожикистонлик Темур Раҳимов билан беллашади.

Аввалроқ, Руслан Абдуллаев ўзининг биринчи Олимпиадасида тушунарсиз қарорлар ортидан турнирни тарк этганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?