Дзюдо бўйича “Катта Дубулға” турнирида ўзбек полвонлари умумжамоа ҳисоби учинчи ўринни қўлга киритди
Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»
Тошкент шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича “Катта Дубулға” турнири якунланди. Уч кун давом этган беллашувларда дунёнинг 68 мамлакатидан келган жами 495 нафар спортчи медаллар ҳамда жаҳон ва “Париж-2024” Олимпиадаси учун муҳим бўлган рейтинг очколари учун кураш олиб боришди.
Нуфузли мусобақада 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси турнирни умумжамоа ҳисобидан учинчи ўринда якунлади. Беллашувларда ҳамюртларимиздан Достон Рўзиев (-60 кг) ва Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) олтин, Гулҳаё Жўраева (-52 кг) кумуш, Шаҳрам Аҳадов (-73 кг), Обидхон Нўмонов (-73 кг), Давлат Бобонов (-90 кг) бронза медалини қўлга киритди.
“Катта Дубулға” турнирида ғолиблик бўлган спортчилар жаҳон ва “Париж-2024” Олимпиадаси учун рейтинг 1000, кумуш медаллар соҳиблари 700, кучли учликдан жой олганлар эса 500 очкога эга бўлишди.
Тошкент “Катта Дубулға” турнирида 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эга чиққан Франция терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи, 2 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалини жамғарган япониялик дзюдочилар иккинчи ўринни банд этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг