Дубай шаҳрида Бутунжаҳон ҳукуматлар саммити бўлиб ўтмоқда

14:18 13 Февраль 2024 Сиёсат
263 0

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Бутунжаҳон ҳукуматлар саммити (World Governments Summit) 2013 йилдан бошлаб ҳар йили Дубайда ўтказилиб келинади.

Бу йилги саммит “Келажак ҳукуматларини шакллантириш сари” мавзусида ташкил этилиб, унинг доирасида 15 та форум, 23 та учрашув ва давра суҳбатлари, 120 дан ортиқ интерактив сессия ва семинарлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Тадбирларда 200 нафар спикер, 120 та хорижий делегациялар, 27 та халқаро ташкилот раҳбарлари, жумладан, давлат ва ҳукумат раҳбарлари, йирик бизнесменлар таклиф қилинган.

Саммит доирасида “Ҳукумат инсон ресурсларининг истиқболлари” мавзусида ташкил қилинган давра суҳбатида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Кадрлар маъмуриятчилиги департаменти мудири И.Қурбонов ҳамда 20 га яқин давлатдан инсон ресурслари ва кадрлар сиёсатига масъул бўлган идора раҳбарлари иштирок этмоқда.

Тадбирда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимизда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар, давлат хизмати тизими трансформацияси, рақамлаштириш жараёнлари ва жорий қилинган электрон платформалар (hrm.argos.uz, vacancy.argos.uz, samaradorlik.uz) тўғрисида маълумот берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?