Дуал таълим асосида кадрлар тайёрлаш тизими кенгаймоқда
Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Давлатимиз раҳбари 2024 йил 31 октябрдаги “Навоий Давлат университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори узоқ йиллар Навоий давлат педагогика институти мақомида фаолият олиб борган олий таълим муассасаси ҳаётида янги даврни бошлаб берди.
Мазкур қарор асосида бугунги кунда илм даргоҳининг янги замонавий кампуси қурилиши амалга оширилиб, халқаро стандарт талабаларига мос ўқув бинолари, талабалар турар жойлари, сайилгоҳлар, спорт комплекслари, кутубхона ва бошқа иншоотлар бунёд этилмоқда. Республика Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг қарорига асосан университет ҳузурида филология фанлари доктори (DSc) илмий даражасини берувчи “Ўзбек тили” ихтисослиги бўйича Илмий Кенгаш очилишига рухсат берилди.
Малакали кадрлар тайёрлаш, талабаларнинг амалиёт жараёнларини самарали ташкил этиш мақсадида “Тармоқ – корхона – олийгоҳ” занжирини яратиш, дуал таълим тизимини амалга ошириш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш йўлга қўйилмоқда. Университет ва “Zarashon Golden Group” компанияси ўртасидаги меморандум шулардан бири бўлиб, у бир қатор самараларни тақдим этади.
— Президентимиз дуал таълим тизимига ўтиш вазифасини илгари суриб, барча олий таълим муассасалари олдига “Тармоқ – корхона – олийгоҳ” занжири асосида дуал таълимни йўлга қўйишини таъкидлаганди, — дейди университет ректори Муҳиддин Калонов. — Бу ёндашув нафақат ёш авлоднинг профессионал малакасини ошириш, балки уларнинг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини ҳам таъминлайди.
Шунингдек, талабаларни захира кадрлар сифатида тайёрлаб, келгусида корхонага ишга жойлаштириш, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида мавжуд муаммоларга университет билан биргаликда илмий ёндашув асосида ечимлар топиш имконини беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг