Дрифт қилишга уринган икки йигит ЙТҲ оқибатида вафот этди
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 19 ёшли икки йигит ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди. Бу тўғрида «Hudud» информацион дастурида хабар берилди.
Унга кўра, 30 январь куни соат 17:00лар атрофида шаҳарнинг Насаф кўчасида «Nexia-3» автомобили билан мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Машина рулида 19 ёшли йигит бўлган. У икки нафар таниши билан бирга автомобиль бошқариб келаётган вақтида дрифт қилишга уринган, аммо тезликни тўғри баҳолай олмай руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга бориб урилган.
Воқеа натижасида автомашина салонида бўлган икки нафар 19 ёшли йигит вафот этди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ шу кунда Фарғона вилоятида «BYD Song EV» ва «Damas» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик. Бу воқеада ҳам руль бошқарувида бўлган 17 ёшли бола вафот этганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг