Доналд Трамп портретини 100 долларлик купюрага жойлаштириш таклиф қилинди
Техаслик республикачи конгрессмен Брандон Гилл президент Доналд Трампнинг портрети 100 долларлик купюрага жойлаштирилиши бўйича қонун лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда «Fox News» хабар қилди.
АҚШ республикачиларининг назарида, Трамп нафақага чиқиб, оиласи билан дам олиш ўрнига, мамлакат чегараларини мустаҳкамлаш, халқаро савдодаги тенгсизликни бартараф этиш ва Америка иқтисодиётини юксалтиришга киришган. Уни муносиб тақдирлаш мақсадида ушбу қонун лойиҳаси таклиф этилмоқда.
Лойиҳа қабул қилинган тақдирда, тегишли банкноталарни 2029 йилдан бошлаб муомалага чиқарилиши режалаштирилган.
Таъкидлаш жоиз, конгрессменнинг таклифи Қўшма Штатлар президенти шарафига янги 250 долларлик купюра яратиш ҳақидаги ташаббусдан кейин илгари сурилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг