Доғистонлик генерал ўз уйида ўлик ҳолатда топилди
Россия Мудофаа вазирлиги расмийси Магомед Хандаев 61 ёшида кутилмаганда вафот этди, дея хабар берди Россия давлат идоралари. Хандаевнинг ўлими таниқли рус арбоблари иштирокидаги бир қатор сирли воқеалардан бири саналади.
У 2023 йил июнидан буён Россия Мудофаа вазирлигининг давлат экспертизаси бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Хандаевнинг ўлими тафсилотлари, жумладан, сабаби ва қаерда содир бўлгани ошкор этилмаган. Айрим манбаларга кўра, у ўз уйида ўлик ҳолда топилган.
Россиянинг Доғистон Республикаси Шамильский тумани раҳбари Магомед Гасанов Хандаевнинг жасади дафн этиш учун Махачқалъага олиб келинганини тасдиқлади. У туғилиб ўсган Гента қишлоғида дафн этилади.
Тахминларга кўра, Россия Мудофаа вазирлигини рамзий «тозалаш» бўйича кенг кўламли саъй-ҳаракатлар олиб бормоқда. Доғистонлик генерал ўз ажали билан ўлмаган бўлиши ҳам мумкин.
«Newsweek» нашрининг Кремлдаги манбаси прогноз қилишича, йил охиригача департаментда юзлаб ҳибсга олишлар учраши мумкин. Бунга қарши чиққанлар билан бахтсиз ҳодисалар ҳам содир бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг