Доғистонлик 12 ёшли футболчи «Манчестер Сити» билан шартнома имзолади

04:39 20 Ноябрь 2021 Спорт
1388 0

Фото: minsportrd_/Instagram

Доғистонлик 12 ёшли футболчи Самира Шихшабекова Англиянинг «Манчестер Сити» клуби билан шартнома имзолаган.

«Буюк Британияда истиқомат қилувчи 12 ёшли доғистонлик Самира Шихшабекова машҳур «Манчестер Сити» клубининг футбол академияси билан шартнома имзолади», — дея хабар берди Доғистон спорт вазирлиги.

Қайд этилишича, Шихшабекова ҳужумчи амплуасида ўйнайди. У бир неча йил аввал укаси билан машғулотларда қатнашиб, футболга қизиқиб қолган.

Манбага кўра, Самиранинг отаси Магомед Шихшабеков болаларида спортга меҳр уйғотган. Унинг ўзи ҳам аралаш яккакурашлар билан шуғулланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер