«Дипломатик хизмат аълочиси» ва «Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишонлари таъсис этилди
Ҳукумат қарори билан тегишли низомлар тасдиқланди. Унга кўра, «Дипломатик хизмат аълочиси» ва «Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишонлари таъсис этилди. Бу ҳақида «ЎзА» хабар берди.
Таъкидланишича, «Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги миллий манфаатларини ҳимоя қилиш ва мамлакат обрўсини ошириш ҳамда давлатнинг ташқи сиёсий ва иқтисодий манфаатларини самарали илгари суриш борасидаги вазифаларни ватанпарварлик руҳида, сидқидилдан ва намунали тарзда бажараётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимидаги ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар ходимлари тақдирланади.
Шунингдек, «Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишони билан сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама алоқаларининг ривожланишига сезиларли ҳисса қўшган чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шу жумладан, хорижда доимий яшайдиган ватандошлар тақдирланиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Президент «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисидаги қонунни имзоланган эди.
Мазкур унвон табиатни асраш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва табиий ресурсларни қайта тиклаш борасида натижаларга эришган экофаолларга берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг