Депутат “армиядан қайтди”
Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Ватан ҳимоячилари куни байрам муносабати билан Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати Рустам Ҳайитов ҳам ватан ҳимоячиси сифатида Навоий шаҳридаги ҳарбий қисмда бир кун меҳмон бўлди. Аскарлар билан бир қозондан овқатланиб, ҳарбий кун тартиби ва интизомга қатъий риоя қилди.
— Йигитлик бурчимни мустақил Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафида ўтаганман, — дейди Рустам Ҳайитов. — Ҳаётимнинг энг жўшқин даврлари барибир гоҳ-гоҳида ўзига тортиб туради. Албатта, ўн беш йигирма йил олдинги ҳарбий хизмат ва бурчини ўтаётган йигитларни бугунгиси солиштириб бўлмайди. Аскарлар билан суҳбатлашганимда илмли, зукко, дунёқараши кенг, турли йўналишларда қобилиятли ва талантли, маънавий етук, жисмоний соғлом, катта мақсадлар қўйиб, ватанга хизмат қиламан деган ҳақиқий мард ўғлонлар борлигини гувоҳи бўлдим
Рустам Ҳайитов тенгқурлари қатори бугун Навоийда фуқаролик турмушининг ташвиш ва қувончлари билан банд. Катта бир оиланинг соҳиби сифатида фарзандлари улғайиб, орзулари бирин-сирин рўёбга чиқаётганини мамлакатимизда тинчлик ва осойишталик барқарорлигининг самараси деб билади. Бир ота ва вакиллик органи вакили сифатида бир ҳарбий хизматда бўлиб, Қуролли кучларимиз сафида йигитлик бурчини ўтаётган ёшларимиз жисмоний етуклик билан бирга, ҳаётга тийран нигоҳ ташлаш, масъулият ҳамда маънавий ва сиёсий зийраклик каби кўникмаларни ҳам ўзлаштираётганлигидан кўнгли тўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг