Деновдаги боғчада 5 ёшли болани калтаклаган тарбиячи ишдан олинди

Фото: Видеодан кадр
Аввалроқ Сурхондарёнинг Денов туманидаги боғчада тарбиячи 5 ёшли бола ургани, ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Болалар омбудсманига кўра, видеодаги ҳолат 13 август куни Денов туманидаги 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган. Тарбиячи А.Г. машғулот давомида 5 ёшли бола М.И. беодоблик қилгани учун гўёки уни тарбиялаш мақсадида қўлидаги чизғич билан урган.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси болага қўпол муносабатда бўлган тарбиячи ишдан олинганини маълум қилди.
«Ўз меҳнат мажбуриятларини қўпол равишда бузгани учун Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 5-бандига асосан тарбиячи А.Г. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди», дейилади хабарда.
Шунингдек, таълим муассасасида маънавий носоғлом муҳит юзага келгани, ўз ишида масъулиятсизликка йўл қўйгани сабабли ушбу мактабгача таълим ташкилоти директори билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг ўз аризасига мувофиқ бекор қилинган.
Қўшимча қилинишича, воқеа юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳам ўрганиш ишлари олиб борилаётган бўлиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг