Деновда ёнғоқзор барпо этилади

13:51 30 Ноябрь 2020 Иқтисодиёт
1140 0

Хабарингиз бор, жорий йил 9 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2020 — 2022 йилларда Cурхондарё вилоятининг Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисида»ги қарори имзоланди. Унда туманда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантиришдан тортиб йўл-транспорт инфратузилмаси, ичимлик сув таъминоти, канализация тармоқлари, электр энергия ва табиий газ тизими тармоқларини яхшилаш, туман марказини ободонлаштириш, таълим, соғлиқни сақлаш муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб боришдек манзилли ишлар кўзда тутилган.

Денов туман ҳокимлигида OʼzLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлари, тумандаги фермер, тадбиркорлар иштирокида ўтказилган йиғилишда Денов туманини комплекс ривожлантириш дастурига киритилиши лозим бўлган масалалар ўртага ташланди.

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, OʼzLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов ҳам иштирок этиб, туманда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, логистика марказларини ташкил этиш, сув йўқ жойларда артизан қудуқларини ўрнатиш ва бошқа муҳим масалалар хусусида қимматли таклифларни берди.

Мазкур таклифлардан келиб чиқиб, хусусан, туманнинг Собир Раҳимов ЦИУ ҳудудидан 800 га ер майдонида томчилатиб суғориладиган ёнғоқзор ташкил этиш дастурга киритилди. Шунингдек, сув бормайдиган ҳудудлар Шароф Рашидов ҳамда Амир Темур ЦИУларида 2 тадан 4 та артизан қудуғи ўрнатилади.

— Бундан ташқари, туманда бир эмас 2 та логистика маркази ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди, — дейди ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши депутати, Ўзбекистон қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев. — Улардан бири Амир Темур ЦИУ ҳудудида 13 гектар ер майдонида қурилиши режалаштирилган. Унда иссиқхона, мева ва сабзавотларни сақловчи музлатгичли омборхона ҳамда боғ ҳам барпо этилади. Энг муҳими, логистика марказида туманимизда етиштирилган сабзавот ва мевалар сараланиб, махсус юк машиналарида тўғридан тўғри хорижга экспорт қилинади.

Учрашувда давлат раҳбари қарори ижросини таъминлаш бўйича бошқа қатор масалалар хусусида ҳам фикр билдирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер