Деновда ДСИ янги биноси фойдаланишга топширилди
Фото: Халқ сўзи
Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик шодиёналари арафасида Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларида ҳам бир қанча ижтимоий соҳа объектлари, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш иншоотларининг тақдимот маросимлари бўлиб ўтмоқда. Шу жумладан, Денов туманида замонавий қиёфа ҳамда қулай шарт-шароитларга эга давлат солиқ инспекциясининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Ушбу маъмурий бино 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, солиқ тўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш учун зарур шароитлар муҳайё этилган. Хусусан, 120 ўринли мажлислар зали ҳамда архив хонаси энг илғор замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланган.
Иншоотнинг тақдимот маросимида таъкидланганидек, бугунги кунда юртимизда солиқ тизимининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш орқали солиқ тўловчиларга қулайликлар яратиш, имтиёз ва преференциялар беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, соҳага рақамли технологияларнинг кенг жорий этилиши кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилашга, солиқ юкини камайтириш ва шу аснода шаффофликдан таъминлаш имконини бераётир.
— «Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи» шиори фаолиятимизда асосий тамойилга айланган, — дейди Денов давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Одил Якубов. — Бу эса туманимизда тадбиркорлик субъектлари сони йилдан-йилга ортиб боришига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Бугунги кунда туманда 2 минг 143 та юридик, 68 минг 74 та жисмоний шахс солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинган бўлиб, жорий йилнинг шу даврига қадар 101,6 миллиард сўмлик солиқлар ундирилди. Тадбиркорлар ихтиёрига 312 миллион 400 минг сўм маблағ қолдирилди.
Илҳом Раҳматов, «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг