Деновда 15 ёшли қиз турмушга берилгани тўғрисида хабарлар тарқалди
Ижтимоий тармоқларда 15 ёшли қиз турмушга берилгани тўғрисида хабарлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги муносабат билдирди.
Унда айтилишича, агентлик томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида ушбу ҳолат Денов туманидаги «Озод» маҳалласида яшовчи фуқаро А.Р билан боғлиқ экани аниқланган.
Билдирилишича, 2025 йил июль ойида қизни турмушга бериш ҳаракати бўйича маҳалла еттилиги ва ижтимоий ходимлар томонидан ҳамкорликда текширув ўтказилиб, вояга етмаган шахсни турмушга бериш қонун ҳужжатларига зид экани таъкидланган ва оилага огоҳлантириш берилган.
Шунга қарамай, 2025 йил 10 август куни никоҳ маросими ўтказилгани маълум бўлган. мазкур ҳолат бўйича маҳаллий профилактика инспектори томонидан қонунчиликка мувофиқ маъмурий жавобгарлик чораси қўлланиб, айбдорларга жарима белгиланган.
Ҳозирда фуқаро А.Р Денов туманидаги касб-ҳунар мактабида таълим олаётган бўлиб, унинг ҳуқуқлари ва таълим жараёни мутасаддилар томонидан доимий назоратга олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг