Денис Истомин Мексикадаги теннис турнирини ғалаба билан бошлади

06:53 14 Апрель 2022 Спорт
1002 0

Фото: Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати

11 апрель куни Мексикада теннис бўйича «Чалленгер» таснифига кирувчи «Сан Луис Потоси» турнирига старт берилган эди. Ушбу турнирда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин илк учрашувини ўтказди.

Истомин турнирнинг 1/16 финал босқичида бразилиялик Матеус Пучинелли де Алмейдани 6:7, 6:1, 6:3 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, ўзбекистонлик теннисчи турнирнинг 1/8 финалига йўл олди.

Денис Истоминнинг кейинги рақиби америкалик Эрнесто Эскобедо бўлади. Айни вақтда, Истомин АТП рейтингида 296, Эрнесто эса 143-ўринни эгаллаб турибди.

«Сан Луис Потоси» турнирининг ғолиби 17 апрель куни аниқланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер