Декабрь ойида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ҳаво кемалари 58 марта бошқа аэропортларга мажбурий равишда йўналтирилган

14:46 28 Декабрь 2022 Жамият
499 0

Фото: «Халқ сўзи»

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати раҳбари Камола Икромова маълум қилди.

Авиақатновлар Uzbekistan Airways томонидан кечиктирилган ёки бекор қилинган ҳолларда йўловчиларга 2 соатдан юқори бўлган кутиш вақтида сув, 4 соатдан 6 соатгача бўлган кутиш жараёнида иссиқ таом тақдим этилади.

Агар кутиш вақти кундузи 12 соатдан, кечаси 6 соатдан ошса йўловчилар меҳмонхона ҳамда иссиқ овқат билан таъминланади.

Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли авиақатновлар кечиктирилган ёки бекор қилинган ҳолларда эса йўловчилар авиачипталарнинг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон ҳудудида амалга оширилаётган рейсларнинг учиб келиш терминали турли сабабларга кўра ўзгарса, йўловчилар авиакомпания томонидан ўз манзилларига ер транспорти орқали етказиб қўйиладилар. Агар бу жараён амалга оширилмаса, йўловчиларга авиакомпания томонидан авиачипта тариф тури ва етиб бориш манзилидан келиб чиққан холда 25% миқдорида компенсация тўланади.

Хорижий мамлакатлардаги қўниш терминали ўзгарган ҳолларда авиакомпания йўловчиларни ўз манзилларига етказиб қўйишга жавобгар ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер