Деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотларидан пиёз нархлари арзонлашган

11:35 10 Декабрь 2022 Иқтисодиёт
1034 0

Фото: Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари чиқарилди.

2022 йил 7 декабрь ҳолатига кўра:

— Суякли мол гўшти (1 кг) — 48 000 – 78 000 сўм;

— Қўй гўшти (1 кг) — 55 000 – 91 000 сўм;

— Картошка (1 кг) — 3000 – 6000 сўм;

— Пиёз (1 кг) — 2500 – 5500 сўм;

— Сабзи (1 кг) — 1 500 – 5 500 сўм;

— Тухум (10 дона) — 10 000 – 17 000 сўм;

— Гуруч (1 кг) — 6000 – 26 000 сўм;

— Ўсимлик ёғи (1 л) — 16 500 – 30 000 сўм;

— Шакар (1 кг) — 11 000 – 17 000 сўм.

Бунда деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер