“Дебют” кинофестивалининг ёпилиш маросими бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 24 декабрь куни соат 15:00 да Ўзбекфильм киноконсернининг катта павильонида “Янги Ўзбекистон – тинчлик, маърифат, тараққиёт” шиори остида бўлиб ўтаётган “Дебют” талаба-ёшлар кинофестивалининг ёпилиш маросими ўтказилади. Унда ёш ижодкорлар 10 та номинация бўйича тақдирланади.
Фестиваль Кинематография агентлиги, Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази, Киноарбоблар ижодий уюшмаси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Тадбир юртимизда ёш истеъдодли киноижодкорларни қўллаб-қувватлаш, маҳоратли талаба ёшларни аниқлаш, уларни рағбатлантириш, миллий кино санъати вакиллари билан ҳамкорликда кинематография соҳасини ривожлантириш, ёшлар ҳамда миллий киноиндустрия вакиллари билан ҳамкорликда қўшма кино лойиҳалари яратишни кенгайтириш ҳамда ушбу соҳада илмий тадқиқот изланишларни амалга ошириш мақсадида ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг