Давлатимиз раҳбари спорт соҳаси ва олимпия ҳаракатига оид тақдимот билан танишди

Давлатимиз раҳбари Андижон вилоятидаги ижтимоий хизматлар марказига ташрифи чоғида спорт соҳаси ва олимпия ҳаракатига оид тақдимот билан ҳам танишди.
Бугунги кунда юртимизда 10 миллиондан зиёд аҳоли оммавий спорт билан шуғулланмоқда. Туманларда, таълим ва меҳнат жамоаларида турли мусобақалар ўтказилмоқда.
Энди бу кўрсаткични 15 миллионга етказиш мақсад қилиб қўйилган. Бунинг учун “Маҳалла лигаси”, “Мактаб лигаси”, “Талабалар лигаси”, “Вазир кубоги” ва “Касаба уюшмалари кубоги” каби мусобақалар ташкил этилади.
Шу йил 13 февраль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида спортчи ёшларни саралаш ва маҳоратини ошириш бўйича топшириқлар берилган эди. Шунга мувофиқ, селекция, спорт таълими ва олимпия тизимини янги босқичга олиб чиқиш ишлари бошланган.
Бунда ҳудудлардаги 254 та спорт мактаби, олимпия йўналишларига ихтиослашган 56 та спорт мактаби миллий терма жамоаларга асосий захира бўлади. Жойлардан сараланган ёшлар тана антропометрияси ва қобилиятидан келиб чиқиб, мақсадли тайёрланади.
Уларни пишитиб бориш учун йилига икки марта “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақалар тизими йўлга қўйилади. Вилоят босқичи ғолиблари ҳар йили декабрда Олимпия шаҳарчасида ўтказиладиган “Президент Олимпиадаси”да иштирок этади. Мусобақа ғолиблари уй, автомобиль каби қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Биринчи ва иккинчи ўринни олган спортчилар Республика олимпия ва паралимпия марказига қабул қилинади.
Президентимиз спорт таълимида вертикал тизимни такомиллаштириб, илғор услуб ва ёндашувларни татбиқ қилиш зарурлигини таъкидлади. Спорт мактабларининг натижадорлигини ошириш, қобилиятли ёшларни етук спортчилар этиб тарбиялаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг