Давлат ташкилотларининг ҳуқуқий маданиятни ошириш бўйича тадбирлари мониторинг қилинади
Иллюстратив фото
«Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш «Ҳуқуқий тарғиботни баҳолаш тизими» электрон портали орқали амалга оширилади.
Қарор билан Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисида низомга киритилган ўзгартиришга кўра:
давлат органлари ва ташкилотлари – амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ҳақидаги маълумотларни Порталга киритади;
Портал томонидан маълумотлар автоматик таҳлил қилинади ҳамда белгиланган мезонлар асосида баҳоланади.
Адлия вазирлиги ҳуқуқий тарғибот тадбирлари самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади, ташкилотлар масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўради, баҳолаш натижаларини ОАВда ёритиб боради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг